Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда
09:15, 13 Ноябрь 2024
TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари “Фориш” полигонида “Ҳанжар-2024” махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўқув машғулотларида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли хил қуроллардан ўқ узади ва аҳоли пунктларида жанговар ҳаракатлар тактикасини ишлаб чиқади.
Шунингдек, мазкур тренинг доирасида иштирокчилар учун турли тадбирлар ташкил этилади. Жумладан, футбол мусобақаси ўтказиш, қадимий Самарқанд шаҳрига экскурсия уюштириш режалаштирилган.