Қозоғистон ва Ўзбекистон геология-қидирув соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Фото: Фото: ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги

TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон геология-қидирув соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича қўшма конференция ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Бу ташаббус Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов ва қўшни давлат кончилик ва геология вазири Бобир Исломов ўртасидаги учрашувда кўтарилди.

Томонлар масъул миллий компаниялар ўртасидаги алоқа, геология-қидирув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, геологик ва техник маълумотлар алмашиш масалаларини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг жорий йил 20 март куни Хивада бўлиб ўтган биринчи учрашувида идоралар раҳбарлари стратегик муҳим фойдали қазилмалар бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олган эди.

Шунга кўра, жорий йилда расмий Астана ва Тошкент экспертлар даражасида таклиф ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бунинг учун масъул вазирликлар, илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида қўшма конференция ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз Малайзия Ўзбекистондаги конларни ўзлаштиришдан манфаатдор.