Мулоқот чоғида Ташқи ишлар вазирлари Қозоғистон-Туркманистон стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. Бу йил 6 август куни Туркманбошида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш борасида ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар юқори ва олий даражада бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилишди.