Қозоғистон ва Туркманистон қандай келишувларни имзоладилар

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Каzinform – Музокаралар якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Сердар Бердимуҳамедов Қўшма баёнот имзоладилар, деб хабар беради Ақорда.

Кейин давлат раҳбарлари иштирокида расмий делегациялар аъзолари қуйидаги ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар билан алмашдилар:

1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида миграция соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

3. Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Туркманистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битим;

4. Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адлия вазирлиги ўртасида ҳуқуқий соҳада ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

5. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Туркманистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ветеринария тиббиёти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;

6. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Миллий аграр илмий таълим маркази ва Туркманистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ғалла экинлари илмий-тадқиқот институти ўртасида ветеринария тиббиёти соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми;

7. Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси;

8. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича асосий ҳаракатлар режаси;

9. Қозоғистон Республикаси Манғистау вилояти ҳокимлиги ва Туркманистон Болқон вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;

10. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий фанлар академияси ва Туркманистон Фанлар академияси ўртасида фан соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми;

11. Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясининг "Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси" ХЮҲ РДК ва Туркманистон Телевидение, радиоэшиттириш ва кинематография давлат қўмитаси ўртасида ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Туркманистон Президентини "Алтын Қыран" ордени билан тақдирлади.