Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Мудофаа вазири бу йил Қозоғистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлганини таъкидлади.
Шу вақт ичида икки томонлама самарали ҳарбий ҳамкорлик, жумладан, ҳарбий таълим, жанговар тайёргарлик ва ҳарбий-техникавий соҳаларда йўлга қўйилди.
Учрашувда томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.