Қозоғистон ва Туркия президентлари музокара ўтказди
20:06, 29 Июль 2025
ANKARA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған музокара ўтказди, деб хабар беради Ақорда.
Президентлар Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, Режеп Таййип Эрдоған икки давлат ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга тайёрлигини тасдиқлади.