Қозоғистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
ASTANA. Kazinform – Тожикистон томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаевнинг Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Тожикистон ташқи ишлар вазири ҳамкасбини юқори лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаб, масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.
Вазирлар икки томонлама кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш, олий ва юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишга максимал ҳисса қўшишга тайёрлиги тасдиқланди.
Суҳбатдошлар бўлажак тадбирлар жадвалини ҳам кўздан кечирдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Россия элчисини қабул қилгани ҳақида хабар берилган.