Қозоғистон ва Швейцария қайси соҳаларда самарали ҳамкорлик қилмоқда
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Швейцария вице-президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ги Пармеланнинг Астанага ташрифи икки томонлама кун тартибига янги суръат бағишлаш учун яхши имкониятлар очишини таъкидлади.
Давлат раҳбари Қозоғистон Швейцарияни Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкор, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётига 2005 йилдан бери 35,8 миллиард доллар сармоя киритган энг йирик инвесторлардан бири сифатида қарашини алоҳида таъкидлади. Президент Қозоғистонда 400 га яқин Швейцария компанияси ва қўшма корхонаси фаолият юритаётганини маълум қилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Астана ва Берн ўртасидаги сиёсий мулоқот турли даражаларда очиқ ва конструктив муҳитда ривожланмоқда.
Қасим-Жомарт Тоқаев иқтисодий ҳамкорликни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Қозоғистон ва Швейцария энергетика ва тоғ-кон саноати, ишлаб чиқариш ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, молия ва янги технологиялар соҳаларида самарали ҳамкорлик қилмоқда.
Ги Пармелан самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки томонлама ҳамкорлик динамикасини юқори баҳолади.
У Швейцария сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, сармоявий лойиҳаларни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма ташаббусларни илгари суриш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади.