Мулоқот чоғида суҳбатдошлар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг дўстона характерини тасдиқладилар ва икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар.
Қозоғистон Элчиси вазирга Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Янги Қозоғистон»ни қуришга қаратилган сиёсий ислоҳотлар дастури ҳақида маълумот берди. Жорий йилда Белградда ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 3-йиғилишини ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар фикрича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишини таъминлаш, сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш, тўғридан-тўғри авиақатновлар очиш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида (қишлоқ хўжалиги, IТ-сектор, логистика, қурилиш ва бошқа) қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби долзарб масалалар бўйича қарорлар ишлаб чиқиш ва келишилган ҳаракатларни амалга ошириш муҳокамани тақозо этади.