Томонлар нефт конларини геология-қидирув ва ўзлаштириш, бурғулаш қурилмаларини модернизация қилиш, логистика ва солиққа тортиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Алихан Смаилов Қозоғистон Ҳукумати ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга ва ҳамкорликнинг янги мумкин бўлган йўналишларини белгилашга тайёр эканини таъкидлади.
Ўз навбатида Вагит Алекперов Қозоғистон ҳудудида инвестицияларни янада кенгайтириш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканини айтди.