Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 533 миллион долларни ташкил этди
17:30, 23 Апрель 2025
ASTANA. Kazinform – 2024 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 533 миллион долларга етди ва сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич беш бараварга ўсди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Бу ҳақда Қозоғистон-Озарбайжон экспертлар кенгашининг IV йиғилишида ҚСТИ директори Еркин Тўкимов маълум қилди:
«Кўрамизки, корхоналар мустақил равишда ўзаро ҳамкорлик қилиш учун янги жойларни топмоқда. Қозоғистон супермаркетлари пештахталарида мен кўпинча Озарбайжон маҳсулотларини – вино, шарбатлар, пишлоқлар ва бошқа маҳсулотларни кўраман. Бу ижобий статистикада ҳам ўз аксини топмоқда. 2024 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 533 миллион долларга етди. Муҳими шундаки, сўнгги беш йил ичида у беш баробар ўсди».