Қозоғистон ва Корея 11 та муҳим ҳужжат имзолади
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Музокаралар якунлари бўйича икки давлат расмий делегациялари аъзолари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
1. Энергетика соҳасини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
2. Нефть-газ ва нефть-кимё соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
3. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида электр энергетикаси соҳасида ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
4. Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги ва Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида муҳим минераллар ва металлар соҳасида ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
5. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва Корея Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида билим алмашиш ва ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми;
6. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги ўртасида фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
7. Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ва Корея Республикаси ўрмон хўжалиги хизмати ўртасида ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
8. Қозоғистон Республикаси Давлат хизматлари ишлари агентлиги ва Корея Республикаси Ходимларни бошқариш вазирлиги ўртасида давлат хизматида кадрларни бошқариш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
9. Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида бандлик ва меҳнат соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум;
10. Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Молиявий хизматлар комиссияси ҳамда Корея Республикаси Молиявий назорат хизмати ўртасида банк назорати соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум;
11. Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ва Корея Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида Париж келишувининг 6-моддаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми.