Қозоғистон ва Кипр ўртасида жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим ратификация қилинди
18:21, 07 Ноябрь 2023
Қасим-Жомарт Тоқаев қатор қонунларни имзолади, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.
Давлат раҳбари қуйидаги қонунларни имзолади:
— “Қозоғистон Республикаси ва Кипр Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”.
— “Қозоғистон Республикаси ва Кипр Республикаси ўртасида тутиб бериш бўйича шартномани ратификация қилиш тўғрисида”.
— “Евроосиё қайта суғурта қилиш компаниясини ташкил этиш бўйича битимни ратификация қилиш тўғрисида”.