Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги рейслар сони ортиб бормоқда
26-27 июль кунлари Қозоғистон ва Қатар авиация маъмуриятлари ўртасида икки давлат авиаташувчилари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.
Қозоғистондан делегацияга ҚР Идустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев, Қатардан – Қатар авиация маъмурияти раҳбари Моҳамед Ал-Ҳажри бошчилик қилди.
Музокаралар якунлари бўйича қуйидаги ҳуқуқий асосларини кенгайтирувчи ўзаро англашув меморандуми имзоланди:
- ҳар томондан Астана ва Доҳа ўртасида ҳафтасига 7 тадан 14 тагача рейс;
- ҳар томондан Алмати ва Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 7 дан 14 гача рейслар;
- ҳафтасига 7 тадан 10 тагача ҳар томондан юк рейслари, шу жумладан 5-даражали «ҳаво эркинлиги».
Шундай қилиб, рухсат этилган частоталар сони ҳафтасига 21 тадан 38 та рейсга оширилди.
Эришилган келишувларга асосан, жорий йил охиригача «Qatar Airways» авиакомпанияси Алмати-Доҳа йўналиши бўйича қатновлар сонини кунига 1 мартадан 2 мартагача (ҳафтасига 7 тадан 14 та рейсга) оширишни режалаштирган.
Шунингдек, 2024 йил ўрталарида авиакомпания Астана-Доҳа йўналиши бўйича рейсларни очишни режалаштиряпти.
Ҳозирда «Qatar Airways» Қозоғистонга парвозларида «Боинг-787 Дримлайнер» типидаги кенг фюзеляжли самолётлардан ҳам фойдаланяпти. Музокаралар чоғида авиакомпания Қозоғистон Республикасига парвозларда ушбу турдаги самолётлардан фойдаланишни оширишини маълум қилди.
Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги авиақатновлар сонининг кўпайиши мамлакатлар ўртасидаги туризм, маданий, сармоявий ва ишбилармонлик соҳаларидаги ҳамкорликни тезлаштиради.