Шу билан бирга, экспорт 21 фоизга ошиб, 4,5 миллион тоннани ташкил этди.
“Алтинкўл-Қорғас” чегара пункти орқали юк ташиш ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ёки 4,2 миллион тоннагача ошди. Экспорт – 42 фоизга, яъни 1,5 миллион тоннагача ошди.
“Достық” станцияси орқали ХХРга ва ортга 5,9 миллион тонна юк ўтказилди, бу ўтган йилга нисбатан 18 фоизга кўпдир. Экспорт 13 фоизга ошиб, уч миллион тоннага етди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Хитойга тайёр маҳсулот экспортини 2,5 баробарга ошириш ниятида. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев маълум қилди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Хитой Қозоғистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга тайёрлигини билдирди.