Қозоғистон ва Хитой ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича 24 та битим имзоланди

ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари якунлари бўйича 24 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.

Photo credit: Akorda

Икки мамлакат делегациялари аъзолари энергетика, аэрокосмик, рақамлаштириш, божхона, қишлоқ хўжалиги, электрон тижорат, туризм, интеллектуал мулк, тиббиёт, оммавий ахборот воситалари, фан, ҳудудлараро коммуникациялар соҳаларида ҳамкорликка оид ҳужжатлар алмашдилар.

Photo credit: Akorda
Photo credit: Akorda
Photo credit: Akorda

Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар шулар жумласидандир.

Фото: Ақорда
Photo credit: Akorda

Аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ақорда қароргоҳида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.