Қозоғистон ва Буюк Британия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасида музокаралар бошланди
18:16, 24 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Буюк Британия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасида музокаралар бошланди.
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида Мурат Нуртилеу ва Дэвид Кэмерон кичик ва кенгайтирилган музокаралар ўтказади, шунингдек, икки томонлама ҳужжатларни имзолайди.
Бундан аввал Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва халқаро тараққиёт вазири Дэвид Кэмерон расмий ташриф билан Астанага келгани хабар қилинганди.