«Қозоғистон учун Қўшма Штатлар 60 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий сармоя киритган энг йирик давлатдир. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 37 фоиздан ортиқ ўсди ва 3 миллиард доллардан ошди», – деди Мухтар Тилеуберди Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг C5 1 форматидаги учрашувида.
Вазир мамлакатнинг иқтисодий устувор йўналишларига мувофиқ салоҳиятни ошириш ва тажриба ўтказиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда техник-иқтисодий ёрдам кўрсатаётгани учун АҚШга миннатдорлик билдирди.
«Биз АҚШнинг минтақамизда рақамли савдо ва коммуникацияларни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз», – дея қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев