Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божхона терминали очилади

Фото: Фото: Ўзбекистон божхона қўмитаси

TASHKENT. Kazinform – Қорақалпоғистон пойтахти Нукис шаҳридан 450 километр узоқликда жойлашган “Дауит ота” чегара пости ҳудудида қурилаётган божхона терминали қурилиши ниҳоясига етмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабарига кўра, 6 гектар майдонни эгаллаган терминал замонавий текшириш ва қайта ишлаш мосламалари билан жиҳозланган.

Фото: Ўзбекистон божхона қўмитаси

Жумладан, божхона пункти яқинида 350 юк автомобили учун тўхташ жойи, меҳмонхоналар, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.

Фото: Ўзбекистон божхона қўмитаси

Чегара ўтиш жойининг очилиши Қўнғират-Бейнеу автомобиль йўли қурилиши тугалланган кунга тўғри келди. Шунга кўра, бу “Дауит ота” орқали юк ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Фото: Ўзбекистон божхона қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони Қозоғистоннинг “Жибек-Жоли” станциясига туташган Ғишткўприк назорат-ўтказиш пунктида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини жорий йилда якунлайди.

Фото: Ўзбекистон божхона қўмитаси