Қозоғистон ўқувчилари Болқондаги энг яхши математиклар учлигига кирди
15:28, 01 Май 2025
ASTANA. Kazinform - Сараевода (Босния ва Герцеговина) 22 давлатдан келган ўқувчилар иштирок этган Болқон халқаро математика олимпиадаси (BMO) якунланди.
ҚР Таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, қозоғистонлик ўқувчилар 100 фоизлик кўрсаткичга эришиб, учта кумуш ва учта бронза медалини олиб келишди.
Қозоғистон терма жамоаси жами олтита медални қўлга киритди:
Кумуш медаль соҳиблари:
- Амир Сахипов — Алмати шаҳридаги РФММ 11-синф ўқувчиси;
- Марғулан Шарел — Астана шаҳридаги Spectrum мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Элдар Усенов - Алмати шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактабининг 10-синф ўқувчиси.
Бронза медали соҳиблари:
- Дамир Нурланов — Ақтау шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактабининг 12-синф ўқувчиси;
- Амирлан Аманжолов — Алматидаги Haileybury мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Бердибек Оринбасар - Атирау вилоятидаги 1-сон “Таълим-инновация” лицейининг 10-синф ўқувчиси.
Терма жамоа мураббийлари Асилбек Исахов ва Мухтар Қабақ.
Эслатиб ўтамиз, бу - қозоғистонлик ўқувчилар учун иккинчи рекорд натижадир. Улар 2024 йилда ҳам кучли учликка кирган.