Қозоғистон уч йил ичида тўлиқ рақамли давлатга айланиши керак - Президент

Фото: Фото: primeminister.kz

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон уч йил ичида тўлиқ рақамли давлатга айланиши керак. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида маълум қилди.

— Сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши аҳоли, айниқса, ёшларнинг хулқ-атвори ва ўзлигига аллақачон таъсир кўрсатмоқда. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Чунки бу жараён бутун дунёда ўрнатилган тартиб ва ​​одамларнинг турмуш тарзини доимий равишда ўзгартириб юбормоқда. Биз бунга тайёр бўлишимиз ва қатъий ҳаракат қилишимиз керак. Акс ҳолда, орқада қолишнинг оқибатлари жуда жиддий бўлади. Шунинг учун мен олдимизга жуда муҳим стратегик мақсад қўйганман. Қозоғистон 3 йил ичида тўлиқ рақамли давлатга айланиши керак, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Мурожаатноманинг онлайн трансляцияси Jibek Joly эфирида, шунингдек, телеканалнинг YouTubeдаги канали ва Kazinform агентлиги сайтида амалга оширилади. Kazinform сайти ва Теlegram-канали ёзма трансляцияни тақдим этади.