Таклиф этилаётган лойиҳалардан бири - туя гўшти маҳсулотлари ва гўшт-сабзавот консервалари ишлаб чиқариш технологиясидир.
“Лойиҳа биология фанлари доктори, профессор Асия Серикбаева бошчилигида Фан ва олий таълим вазирлиги Фан жамғармасининг грант кўмагида Қозоғистон Миллий аграр университети илмий ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Протеин миқдори юқори (29,8% гача) бўлса-да, улар холестеринни ўз ичига олмайди. Туя гўшти фосфор, калий, темир ҳамда А, В1, В2, В9, РР, С ва Е витаминларига бой”, — дейилади вазирлик хабарида.
Япония бозоридан ташқари Қозоғистон маҳсулотларига Марказий Осиёдан келган ишбилармонлар ҳам қизиқиш билдирди.