«Биргалашиб кўтарган юк енгил», дейди халқимиз. Қардош Туркиямизни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Шу муносабат билан айтишни истардимки, биз табиий офат бўлган ҳудудда ижтимоий объект қуриб беришга тайёрмиз. Ишончим комилки, бу бизнинг қардош турк халқига бўлган чинакам ҳурмат-эҳтиромимизнинг ифодаси бўлади», - деди Қосим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Анқарага амалий ташриф билан борган эди. Бугун Давлат раҳбари Туркия Президент Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.19:02, 16 Март 2023
Қозоғистон Туркиядаги табиий офат бўлган ҳудудда ижтимоий объект қуриб беришга тайёр
АNKARА. Кazinform – Қозоғистон Туркиядаги табиий офат бўлган ҳудудда ижтимоий объект қуриб беришга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг «Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар менежменти, гуманитар ёрдам» номли навбатдан ташқари саммитида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.