Айни дамда Қозоғистон саккизинчи ўринни эгаллаб турибди, гарчи бир кун аввал медаллар жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турган эди. Мамлакат ҳисобида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза бор.
Универсиадада 17 та олтин, 8 та кумуш ва 9 та бронза медали билан Франция йирик ҳисобда етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда 6 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медали билан Германия жойлашган. Кучли учликни 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан Финляндия якунлаб турибди. Шунингдек, кучли бешликда Польша – 5 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, Испания эса 4 та олтин, 7 та кумуш ва 2 та бронза медали билан жойлашган.