Қозоғистон транскаспий йўналиши бўйича юк ташишни фаоллаштирмоқда

Фото: None
BAKU. Кazinform - Грузия, Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги «Middle Corridor» қўшма корхонаси ташкил қилинмоқда ва 2023 йил бошида ёки ўрталарида расман ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (ТХТЙ) уюшмаси бош котиби Гайдар Абдикаримов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири RailFreight.cоmга таяниб.

«Ҳа, қўшма корхона расман ташкил қилинмоқда, лекин биз ҳеч бўлмаганда йил охиригача кутишимиз керак. Бироқ, катта эҳтимол билан, компания 2023 йил боши-ўрталарида расмийлаштирилади», — деди ТХТЙ бош котиби.

Унинг сўзларига кўра, бундай қўшма корхона «Middle Coridor»га қўшимча туртки беради, чунки у юк ташиш жараёнларини осонлаштиради ва турли мамлакатлар ва йўллар орқали ўтишни янада осонроқ қилади.

Аввалроқ, 31 март куни тўртта давлат – Грузия, Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва йўлак бўйлаб жойлашган мамлакатларнинг транзит салоҳиятини оширишга қаратилган тўрт томонлама баёнотни имзолаган эди.

Баёнотда йўналиш бўйлаб мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва Транскаспий транспорт йўлагининг халқаро транспорт тизимига интеграциялашуви учун инфратузилмани ривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлиги таъкидланади. Боку-Тбилиси-Карс (БТК) темир йўл линиясининг Евроосиё транспортида рақобатбардош устунлигини ошириш ва ушбу йўналишнинг ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича ишларни жадаллаштириш устувор вазифалардан биридир.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов