Қозоғистон мазкур конвенцияга 2024 йилда қўшилган.
Конвенция трансчегаравий дарёларда сувнинг адолатли тақсимланишини таъминлайдиган ва ундан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро ҳужжатдир.
Халқаро шартнома сув тақсимоти бўйича юзага келиши мумкин бўлган низоларни ҳал қилиш ва барча томонлар манфаатларига мувофиқ сув ресурсларини ривожлантириш учун давлатлар ўртасида ҳамкорлик механизмларини яратади.
Конвенцияга мувофиқ, сув оқими давлати ўз ҳудудида халқаро сув оқимларидан фойдаланишда бошқа давлатларга зарар етказмаслик учун тегишли чораларни кўради. Шунингдек, у мунтазам равишда сув оқими, сув сифати ва тегишли прогнозлар бўйича мавжуд маълумотларни баҳам кўради. Бундан ташқари, сув оқими давлатлари бир-бири билан маслаҳатлашадилар, режалаштирилган тадбирларнинг халқаро сув оқимларига таъсири бўйича музокаралар олиб борадилар.