Қозоғистон Тожикистонга 60 турдаги товар экспортини ошириш имкониятига эга

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Тожикистонга 60 турдаги товар экспортини ошириш имкониятига эга. Бу ҳақда Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форумида ҚР Бош вазир ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг прогнозимизга кўра, Марказий Осиё минтақасидаги умумий савдо салоҳиятимиз 10 миллиард доллардан ошади. Ҳозирда Қозоғистонда Тожикистон билан 418 та қўшма корхона фаолият кўрсатиб келяпти, улардан 416 таси кичик корхоналардир. Қозоғистоннинг 2005 йилдан бери Тожикистон иқтисодиётига киритган сармояси қарийб 132 миллион долларни, Тожикистондан эса сармоя оқими 21 миллион долларга яқинни ташкил этади. Ишончим комилки, пандемия тугаши билан биз ҳамкорликнинг барча йўналишларини кенгайтирамиз», - деди Серик Жуманғарин.

ҚР Бош вазири ўринбосари икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари вақт ўтиши билан мустаҳкамланишини таъкидлади.

«Биз ўзаро савдо салоҳиятини аллақачон кўриб турибмиз. Хусусан, Қозоғистон умумий қиймати 140 миллион доллар бўлган 60 та товар позицияси бўйича экспорт ҳажмини ошириш имкониятига эга. Булар таклифнинг ижобий ўсиши билан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардир. Бундан ташқари, уларни чегирмали шартларда таклиф этишга тайёр бўлган хизмат кўрсатувчи провайдерлар томонидан катта қизиқиш мавжуд. Улар орасида Ерни масофадан зондлаш ва сунъий йўлдош алоқа хизматларини, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун IT-хизматларини алоҳида таъкидлаш мумкин. Давлат бошқарувини рақамли трансформациялаш ва илмий-инновацион фаолият соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай