Қозоғистон товарларини Роттердам порти орқали ташиш масаласи муҳокама қилинди

Фото: None
BRUSSEL-GAGA. Kazinform – Қозоғистоннинг Нидерландиядаги элчиси Асқар Жумағалиев Роттердам порти бош директори Аллард Кастелейн билан онлайн тарзда учрашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашувда А.Кастелейнга Украинадаги вазият бўйича Қозоғистоннинг позицияси, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Украина томонига гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берилди. Россия-Украина масаласи туфайли Қозоғистон элчиси Роттердам порти орқали Қозоғистон товарларининг узлуксиз келишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, А.Кастелейн Роттердам порти орқали Қозоғистон юкларини қабул қилиш ва жўнатишда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, махсус ишчи гуруҳ доирасида юк транзитига оид барча сўнгги масалалар кўриб чиқилади.

А.Кастелейн яқин келажакда транспорт ва логистика соҳасида порт ва қозоғистонлик шериклар ўртасида икки томонлама мувофиқлаштиришни тартибга солиш бўйича Қозоғистон элчисининг таклифини қўллаб-қувватлади.


Муаллиф: Смағулова Еркежан