«Қозоғистон товарлари бозорларини кенгайтириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Эрон, Вьетнам ва Сербия билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим имзоланди. Бу давлатлар Қозоғистон товарлари учун энг қулай шартларда ўз бозорларига кириш имкониятларини ҳозирданоқ таклиф қилмоқда», - деди вазир Сенатдаги Ҳукумат соатида.
У Сингапур билан товарлар бўйича музокаралар якунланганини, хизматлар бўйича музокаралар якунига етаётганини таъкидлади.
«Экспорт салоҳияти 800 миллион доллардан ошадиган Исроил, Миср ва Ҳиндистон билан музокаралар олиб борилмоқда», - деди Бақит Султанов.
Муаллиф: Марлан Жиембай