Қозоғистон терма жамоаси стендда отиш бўйича Осиё чемпионатида совриндор бўлди
19:40, 27 Август 2025
ASTANА. Кazinform – Бугун Чимкентда нишонга отиш ва стендда отиш бўйича XVI Осиё чемпионатида Қозоғистон яна бир медални қўлга киритди.
Спортни ривожлантириш дирекциясидан маълум қилишларича, трап машғулотлари бўйича аралаш жамоавий баҳсда Қозоғистон-1 жамоасидан Алишер Айсалбаев ва Айжан Досмағамбетова Ҳиндистон-2 жамоасини мағлубиятга учратди. Ҳисоб: 38-34.
Яна бир бронза медални Хитой Тайпейи қўлга киритди. Олтин учун Хитой-2 ва Қувайт-1 терма жамоалари баҳслашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу Алишер учун сариқ қитъа чемпионатининг биринчи, Айжан учун иккинчи медалдир.