Қозоғистон терма жамоаси Осиё чемпионатида тарихий натижа кўрсатди

ASTANA. Kazinform – Филиппиннинг Нью-Кларк-Сити шаҳрида ўтказилаётган сув спорти бўйича ХІ Осиё чемпионатида сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси тарихий натижага эришди.

Фото: Спортни ривожлантириш бошқармаси/Турлижан Айтенов

Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳал қилувчи баҳслар куни қозоғистонлик спортчилар яна 6 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Фото: Спортни ривожлантириш бошқармаси/Турлижан Айтенов

Ғолиб ва ​​совриндорлар:

А гуруҳи:

Адилбек Мусин, 50 м баттерфляй - олтин

Ксения Игнатова, чалқанча сузиш 200 м - олтин

София Сподаренко, 50 м баттерфляй - олтин

Диана Тасжанова, чалқанча сузиш 200 м - кумуш

Фото: Спортни ривожлантириш бошқармаси/Турлижан Айтенов

В гуруҳи:

Егор Попов, чалқанча сузиш 200 м - олтин

София Абубакирова, 50 м баттерфляй - олтин

Максим Сказобцов, 50 м баттерфляй - олтин

Арсен Қожахметов, 200 м брасс усулида - бронза

Даниил Черепанов, 100 м эркин усулда – бронза

Тўрт кун давом этган мусобақа якунига кўра Қозоғистон терма жамоаси 20 олтин, 11 кумуш ва 5 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Умумий ҳисобда эса Япония терма жамоаси етакчилик қилди. Уларнинг ҳисобида 36 та олтин, 20 та кумуш ва 15 та бронза бор.

Фото: Спортни ривожлантириш бошқармаси/Турлижан Айтенов

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон терма жамоаси сузувчилари Осиё чемпионатининг 14, Қозоғистоннинг 3 та рекордини ўрнатишди.

Шу билан сув спортининг сузиш тури бўйича мусобақа якунланди. Энди 1 март куни сувга сакраш бўйича беллашувлар ўз якунига етади. Ҳозирда Қозоғистон спортчиларида сув спортининг ушбу тури бўйича 1 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медали мавжуд.

2-6 март кунлари эса бадиий сузиш бўйича мусобақа ўтказилади, 3-9 март кунлари сув полоси усталари ўзаро энг яхшиларни аниқлайди.