Қозоғистон терма жамоаси Глазгода Билли Жин Кинг кубоги финалида ўйнайди
11:32, 08 Июнь 2022
NUR-SULTAN. Кazinform - IТF аёллар терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати финал турнирини Шотландияда ўтказишга қарор қилди, деб хабар беради Кazinform ҚТФ матбуот хизматига таяниб.
Шу тариқа, аввалроқ саралашда мағлуб бўлган Буюк Британия терма жамоаси мусобақада мезбон сифатида иштирок этади. Ундан ташқари, 8-13 ноябр кунлари «Эмирайтес» ёпиқ хард аренасида бўлиб ўтадиган финалда яна 11 та жамоа иштирок этади: нуфузли турнирда Қозоғистон терма жамоасидан ташқари, қуйидагилар ҳам иштирок этади: Буюк Британия, Австралия, Бельгия, Канада, Чехия, Италия, Польша, Испания, Словакия, Швейцария ва АҚШ.
Глазго ҳам Дэвис кубоги-2022 гуруҳ босқичига мезбонлик қиладиган тўртта шаҳардан бирига айланди.Қозоғистон эркаклар терма жамоаси D гуруҳида АҚШ, Буюк Британия ва Нидерландия терма жамоалари билан ўйнайди.