Қозоғистон терма жамоаси эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида иккита медални қўлга киритди
13:20, 28 Октябрь 2023
Қозоғистон аёллар терма жамоаси Тиранада (Албания) 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kz сайтига таяниб.
Алтин Шағаева 53 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. Бу вазнда украиналик Лилия Маланчук ҳам бронза, Молдова вакили Мариана Драгутан кумуш, япониялик Мако Ооно олтин медални қўлга киритди.
62 килограммгача бўлган вазнда Қозоғистон терма жамоасидан Ирина Кузнецова бронза медалини қўлга киритди. Бу вазнда россиялик Алина Касабиева ҳам бронза, украиналик спортчи Ирина Бондар кумуш, япониялик Юдзука Инагаки олтин медални қўлга киритди.