Қозоғистон сўнгги 3 йилда нечта давлатга гуманитар ёрдам кўрсатди
Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлганлиги сабабли оғир аҳволда қолган мамлакатларга ёрдамини аямади. Буни фақат кейинги йилда турли жойларга юборилган инсонпарварлик юклари тасдиқлайди. Қайд этиш жоизки, гуманитар ёрдамнинг асосий қисми Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга етказилган, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги” (KazAID) нотижорат аксиядорлик жамияти тақдим этган маълумотларга кўра, 2021 йилда Қозоғистон 13,9 миллион долларлик гуманитар ёрдам кўрсатилган. Қабул қилувчи давлатлар Қирғизистон Республикаси, Тожикистон ва Афғонистондир.
2022 йилда эса Покистон Ислом Республикаси, Украина, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга 23,4 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
2023 йил январь ойидан бугунги кунгача Покистон Ислом Республикаси, Туркия Республикаси, Сурия Араб Республикаси, Тожикистон ва Афғонистонга 62,7 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.