ASTANA. Kazinform - Қозоғистон аёллар стол тенниси терма жамоаси Япониянинг Айчи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган 2026 йилги Осиё ўйинларида жамоавий мусобақалар доирасида иккинчи учрашувини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига таяниб.
Қозоғистонлик спортчиларнинг рақиблари Мальдив ороллари терма жамоаси теннисчилари бўлди.
Учрашув қозоғистонлик спортчиларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу натижа терма жамоамизнинг «C» гуруҳида иккинчи ўринда мустаҳкамланишига имкон берди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда қозоғистонлик спортчилар Жанубий Корея терма жамоасига мағлуб бўлган эди. Ушбу спорт турида мамлакат шарафини Зауреш Акашева, Сарвиноз Мирқодирова, Жанерке Қошқумбаева, Альбина Жақсиллиқова ва Ангелина Романовская ҳимоя қилмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.