Қозоғистон спортчилари Теҳронда 12 та медални қўлга киритди

Фото: Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

ASTANA. Kazinform - Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги ХI Осиё чемпионати якунланиб, Қозоғистон терма жамоаси 4 олтин, 2 кумуш ва 6 бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига таяниб.

Охирги куни қозоғистонликлар 4х400 метрга эстафета мусобақаларида ҳам ғалаба қозонишди.

Эркаклар ўртасида Андрей Соколов, Элнор Мухитдинов, Ефим Тарасов, Вячеслав Земс, аёллар ўртасида Аделина Земс, Анна Шумило, Мария Шувалова ва Кристина Кондрашова олтин медалга эга бўлди.

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Бунгача Елизавета Матвеева (баландликка сакраш) ва Давид Ефремов (60 метрга тўсиқлар оша югуриш) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Кумуш: Иван Иванов (ядро улоқтириш), Ольга Сафронова (60 метрга югуриш).

Бронза медали соҳиблари: Аяна Болатбекқизи (1500 м югуриш), Мария Ефремова (уч ҳатлаб сакраш), Ақбаян Нурмамет (800 м югуриш), Алина Чистякова (кўпкураш), Ефим Тарасов (400 м югуриш), Максим Фроловский (3000 м югуриш).

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Теҳронда жами 29 нафар қозоғистонлик спортчи чиқиш қилди.

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам худди шундай мусобақалар Астана шаҳрида Qazaqstan енгил атлетика мажмуасида ўтказилган эди. 6 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.