«Биз ишлаб чиқариш имкониятларимизни ва жаҳон савдо бозорини таҳлил қилдик. Биз умумий қиймати 13,4 миллиард доллардан ошадиган экспортни кўпайтириш учун 16 энг истиқболли соҳани аниқладик», - дея тушунтирди Бахит Султанов.
Унинг қўшимча қилишича, ҳар бир мамлакатда ўз товарлари рўйхати мавжуд: «Масалан, мен фақат бир кун олдин Женевада Қозоғистон Швейцария бозорига қўшимча равишда етказиб бера оладиган 275 миллион долларлик 40 та маҳсулот рўйхатини тақдим этдим. Булар нефть-кимё, озиқ-овқат саноати, машинасозлик, металлургия ва қурилиш маҳсулотлари», - деди вазир.