Қозоғистон Шимолий Македония билан савдо айланмасини оширади
«Жаноб Буяр Усмоний ва мен иқтисодий шериклик соҳасини янада кенгайтириш мамлакатларимиз манфаатларига мос келишини билдирдик ва яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлигига келишиб олдик. Шу билан бирга, товар айирбошлаш динамикаси ижобий баҳоланди. 2022 йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5,5 баробар ошди. Ҳозир мамлакатимиз экспорт ҳажмини ошириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 350 миллион долларга етказиш имкониятига эга», – деди Мурат Нуртилеу Шимолий Македония Ташқи ишлар вазири – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси билан учрашувда.
Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Шимолий Македониянинг минтақада барқарорликни таъминлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр.
«Биз Шимолий Македониянинг халқаро терроризм ва экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроғ савдоси, ноқонуний миграцияга қарши кураш, чегара хавфсизлиги каби масалаларга алоҳида эътибор қаратаётганини олқишлаймиз», – деди М. Нуртилеу.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон фуқаролари Шимолий Македонияга визасиз ташриф буюришлари мумкин.
Муаллиф: Даулет Изтилеу