«Айни пайтда нейтрал қаторда навбат кутаётган транспорт воситалари йўқ. Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги «Сырым» назорат-ўтказиш пунктида импорт ва экспорт учун навбат йўқ», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги Маштаков назорат пунктида 365 юк машинаси тирбандликда туриб қолгани ҳақида хабар берилган эди.