Тадбирда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.
Иштирокчилар МДҲ доирасидаги ташқи сиёсий идоралар тармоғидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Йиғилиш якунларига кўра, Ҳамдўстлик майдонида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилинди.
Ташқи ишлар вазирлари жорий йил 14 октябр куни Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган МДҲ Саммитида давлат раҳбарларига тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини келишиб олдилар.