Қозоғистон Президенти Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари қандай мувофиқлаштирилишини тушунтириб берди
«Бугун муҳтарам Шавкат Миромонович билан давлатлараро муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтаришга қарор қилдик», - деди Қозоғистон Президенти.
Унинг наздида, ушбу тарихий қарор замирида ишонч, қўллаб-қувватлаш ва умумий манфаатлар йўлида яқин ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган самимий интилиш ётир.
«Биз иттифоқчилик муносабатларини мувофиқлаштириш учун Олий давлатлараро кенгаши, Парламентлараро кенгаш, шунингдек, ишчи орган сифатида Ташқи ишлар вазирлари кенгашини ташкил этишга келишиб олдик. Иттифоқчилик тамойиллари янги имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияда ўз ифодасини топган. Шу тариқа, кўп томонлама қозоқ-ўзбек муносабатлари йилномасида янги ва ёрқин саҳифа очилди, деб ишонч билан айтишимиз мумкин. Бу, шубҳасиз, Марказий Осиё минтақаси барқарорлиги ва фаровонлигига қўшилаётган салмоқли ҳиссадир», - дея таъкидлади Қасим-Жомарт Тоқаев.