Қозоғистон Президенти ва Иордания Подшоҳи Astana Hub халқаро кластерига ташриф буюрди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Astana Hub халқаро кластерига ташрифи жараёнида Қозоғистоннинг IT ва сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлари билан танишди, деб хабар беради Ақорда.
Бугунги кунда Astana Hub – Марказий Осиёдаги энг йирик инновацион кластер бўлиб, унда 1700 дан ортиқ IT-компания фаолият юритади. 2024 йилда умумий инвестициялар ҳажми 700 миллион АҚШ долларидан ошди, IT-хизматлар экспорти эса 650 миллион доллардан зиёдни ташкил этди.
Astana Hub доирасида Tech Orda, TUMO ва Tomorrow School таълим дастурлари амалга оширилмоқда, улар ҳар йили ўн минглаб фуқароларни қамраб олади. Шунингдек, Google for Startups билан эксклюзив ҳамкорликда акселерация дастурлари йўлга қўйилган.
ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев юқори мартабали меҳмонларга шу йил кузда Астанада очилиши режалаштирилган AlemAI Халқаро сунъий интеллект маркази концепциясини тақдим этди.
Қозоғистон Президенти ва Иордания Подшоҳига шунингдек маҳаллий компанияларнинг ишланмалари ҳақида маълумот берилди. Улар орасида қуйидагилар бор:
- epsilon3ai – давлат сектори учун AI-ечимлар ишлаб чиқиш лабораторияси;
- Qalan – математика бўйича таълим платформаси, ундан Қозоғистон ва хорижда 1 миллиондан зиёд ўқувчи фойдаланмоқда;
- inDrive – йўловчи ташиш, етказиб бериш ва юк ташиш хизматларини кўрсатувчи глобал платформа;
- KazDream – миллий хавфсизлик, чегара назорати ва киберхимоя соҳаларида иш олиб борадиган мамлакатнинг энг йирик IT-компанияси.