Бошқарувчи Ренат Бектуров мартабали меҳмонларни Марказ фаолияти натижалари, АХММ суди, Халқаро арбитраж маркази, Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси ва АХММ биржасининг хусусиятлари, шунингдек, “Ишонч музейи” ноёб корпоратив фаолияти билан таништирди.
АХММ ташкил этилганидан бери 17 миллиард доллардан ортиқ инвестицияларни жалб қилди. Марказда 85 мамлакатдан 4200 дан ортиқ компания резидент сифатида рўйхатдан ўтган.
Қозоғистон-Иордания бизнес-форумида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Подшоҳ Абдулла II иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.
ҚР Президенти Қозоғистон Иордания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.