Қозоғистон Президенти ва Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси №84 мактаб-лицейига ташриф буюришди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти ва Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён номидаги №84 мактаб-лицейига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Муҳтарам меҳмонларга айни пайтда таълим масканида 2 минг 800 нафар бола таҳсил олаётгани, 159 нафар ўқитувчи меҳнат қилаётгани маълум қилинди. Жорий ўқув йилида “Рақамли мактаб” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, табиий фанлар ва математика фанлари 7 та йўналиш, яъни IT STEM, FAB LAB, робототехника, амалий математика, биоинженерия, математик моделлаштириш, биокимё бўйича ўқитилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён араб тили кабинетига ташриф буюришди. Мактаб ўқувчилари араб тили ва адабиётини пухта эгаллаш бўйича ўз ютуқларини намойиш этди.
Ўқувчилар Қозоғистон Президенти ва Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодасига мактаб музейи билан таништирдилар. Бу ерда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстликка бағишланган кўргазма ташкил этилган.
Кўргазмада араб дунёсининг қадим замонлардан то ҳозирги кунгача бўлган тарихидан ҳикоя қилувчи китоблар, миллий либослар, тарихий ашёлар ўрин олган.