Йиғилишда Қозоғистон фуқаролигини олиш ва ундан чиқиш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилди, дея хабар беради Kazinform Aқорда расмий сайтига таяниб.
Йиғилиш якунлари бўйича Комиссия Президентга яқин ва узоқ хориждан 844 нафар турли миллат вакилларига фуқаролик бериш бўйича таклиф киритади.
Шунингдек, комиссия 42 кишининг Қозоғистон фуқаролигидан чиқиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни тавсия қилади.