Қозоғистон Президенти сунъий интеллект соҳасида эксперт Ли Кай-Фуни қабул қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Президент дунёга машҳур тадбиркор, сунъий интеллект соҳасида эксперт Ли Кай-Фуни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Sinovation Venture сунъий интеллект институти президенти доктор Ли Кай-Фу билан учрашувда илғор технологияларни жорий этиш стратегик муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у дунёнинг етакчи экспертлари билан тажриба алмашиш рақамли трансформация бўйича улкан мақсадларга эришишга хизмат қилишини айтди.

Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ли Кай-Фу сунъий интеллектдан таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика ва жамиятнинг бошқа турли жабҳаларида фойдаланиш бўйича фикр алмашди.

Фото: Акорда

Хитой ва АҚШда сунъий интеллектни ривожлантириш ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Ли Кай-Фу Қозоғистоннинг IT ташаббусларини жорий этиш ва рақобатбардош технологик экотизим яратиш борасидаги салоҳиятини юқори баҳолади.