Қозоғистон Президенти ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда дарахт кўчати ўтқазди
22:16, 15 Сентябрь 2022
NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевни «Silk road» сайёҳлик марказида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди, деб хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.
«Бу ерда Қозоғистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда дарахт ўтқазди», — дейилади хабарда.
Бунгача Давлат раҳбари Самарқандга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Фото: t.me/bort_01