Қозоғистон Президенти Саудия Арабистони Қиролига табрик телеграммаси йўллади
Давлат раҳбари Саудия Арабистони Қиролига табрик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Икки муқаддас масжид ҳомийси - Қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни Саудия Арабистони миллий куни билан табриклади.
“Бугун мамлакатингиз - сиёсий жиҳатдан мустаҳкам, иқтисодий барқарор, Яқин Шарқдаги намунали давлат, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли аъзосидир. Келгусида Сизнинг раҳбарлигингизда Қироллик тараққиёти доимо фаровон бўлишини тилайман”, - дейилади телеграммада.
Давлат раҳбари Саудия Арабистони Қозоғистоннинг Форс кўрфазидаги ишончли ҳамкори эканини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстлик ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотга асосланган муносабатлар бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдирди.