Ташриф давомида икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлари режалаштирилган. Музокаралар кун тартибига сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган Қозоғистон-Тожикистон стратегик шериклигини ривожлантириш киради. Минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.