Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига келди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Президенти Иброҳим Раисий таклифига биноан расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига келди, дея хабар беради Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.

«Теҳронда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади ва унинг якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Қозоғистон Президенти Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий билан ҳам учрашади.